Ўзбекистон | 11:45 / 30.08.2015
4174
1 дақиқада ўқилади
Андижон вилоятида 25 ёшли йигит маст ҳолда Nexia автомобилини олиб қочди
Тун қоронғусидан фойдаланган номаълум жиноятчи Андижон вилоятининг Балиқчи туманидаги “Балиқчи” маҳаласида истиқомат қилувчи фуқаронинг мазкур тумандаги “Нурмирза” чойхонаси яқинига қўйиб кетилган Nexia русумли автомобилини ўғирлаб кетди.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, кўрилган тезкор қидирув-тергов чоралари туфайли автомобиль соз ҳолатда топилди. Автомобиль ўғриси “Катта булоқ” маҳалласида яшовчи маст ҳолатдаги 25 ёшли фуқаро бўлиб чиқди.