Жаҳон | 16:48 / 30.08.2015
7929
1 дақиқада ўқилади
ИШИД жангарилари антитеррор намойишининг 200 қатнашчисини ўғирлаб кетди
ИШИД жангарилари Ироқ ғарбидаги Анбар провинциясида яшовчи 200 тинч аҳоли вакилини ўғирлаб кетди, дея хабар бермоқда РИА Новости.
Эр-Рута шаҳри мэри Имад Аҳмаднинг сўзларига кўра, ўғирлаб кетилганлар бир неча кун аввал терроризмга қарши намойишда иштирок этган.
Айни пайтда йўқолганларнинг қаерда экани ҳақида ҳеч қандай хабар йўқ.