Жаҳон | 20:26 / 30.08.2015
4317
1 дақиқада ўқилади
Қозоғистон президенти Хитойга давлат ташрифи билан келди
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев 30 август куни Пекинга давлаш ташрифи билан келди. Ташриф давомида Назарбоев Хитой раиси Си Цзиньпин билан учрашади.
“Нурсултон Назарбоев Хитойнинг сиёсий ва ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашади ва Хитой халқининг япон босқинчиларига қарши курашдаги ғалабасининг 70 йиллига бағишланган тантанали парадда иштирок этади”, деб маълум қилмоқда Қозоғистон президенти матбуот хизмати.
Аввалроқ Назарбоевнинг Хитойга ташрифи 3 сентябргача давом этиши маълум қилинганди. Ташриф давомида бир қатор келишувлар имзоланиши кутилмоқда.