Жаҳон | 16:44 / 30.08.2015
4532
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистонликлар Конституция кунини нишонламоқда

Бугун, 30 август куни қозоғистонликлар республика Конституцияси қабул қилинганининг 20 йиллигини нишонламоқда. Ушбу сана 1995 йилдаги умуммиллий референдум натижасида Қозоғистон Республикаси Конституциясининг қабул қилинганига бир йил тўлиши муносабати билан байрам сифатида белгиланган эди. 1995 йилги ҳужжатга 1998 ва 2007 йилларда ўзгартишлар киритилди.

“1995 йил 30 августдаги Конституция тўғрисидаги референдумда биз ягона ҳуқуқий йўлни танладик”, – деди Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев 28 август куни бўлиб ўтган “Конституция: бирлик, барқарорлик, тараққиёт” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференцияси чоғида.