Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 11:50 / 30.08.2015
2489
1 дақиқада ўқилади
Қуюн Япониянинг Сикоку оролидаги 80га яқин хонадонга шикаст етказди
Кучли гирдоб Япониянинг Коти префектураси Сикоку оролида жойлашган Мурото шаҳридаги 80га яқин хонадонларнинг томларига шикаст етказиб, ойналарини синдириб юборди. Бу ҳақда Киодо агентлиги хабар берди.
Табиий офатдан жабр кўрганлар ҳақида маълумотлар йўқ.
Аввалроқ, август ойида Канагава префектурасида содир бўлган қуюн дарахт ва реклама таянчини қулатиб, маҳаллий аҳоли вакилига шикаст етказгани хабар қилинган эди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш