Жаҳон | 16:53 / 30.08.2015
2779
1 дақиқада ўқилади
Saudi Aramco нефть компанияси ходимлари яшайдиган турар-жой комплексида ёнғин келиб чиқди
Саудия Арабистонидаги турар-жой комплексида келиб чиққан ёнғин туфайли бир киши ҳаётдан кўз юмди, 30 киши турли даражада тан жароҳати олди, дея хабар берди Reuters.
Маҳаллий вақт билан эрталаб 5:45да Saudi Aramco компанияси ўз ходимларининг яшаши учун ижарага олган Ал-Хубар шаҳридаги “Радиум” турар-жой комплексида ёнғин юзага келгани ҳақида хабар қилинди.
Етти қаватли “Радиум” комплексида 500га яқин хонадон мавжуд. Унда Saudi Aramco нефть компаниясининг ходимлари истиқомат қилади.
Айни пайтда қутқарувчилар ёнғиндан қочиб бино томига чиқиб олган одамларни эвакуация қилмоқда.