Suzuki Volkswagen билан ҳамкорликни тўхтатиб, ундаги акцияларини қайта сотиб олмоқчи
Suzuki Motor Corp. компанияси Германиянинг Volkswagen AG автомобиль ишлаб чиқарувчиси билан ҳамкорликни тўхтатиб, ундаги ўз акцияларини қайта сотиб олади. Бу ҳақда компания президенти Осаму Судзуки Токиода бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди. Шартнома баҳоси 400 млрд иен (тахминан 3,3 млрд доллар) атрофида.
“Биз суд қароридан тўлиқ қониқиш ҳосил қилдик ва келгусида мустақил равишда ривожланишга тайёрмиз. Биз ўз акцияларимизни бозор нархида сотиб оламиз. Шартнома баҳоси 400 иенни ташкил этади”, – деди у.
Япон компаниясининг немислардан акцияларни сотиб олишни бекор қилиш тўғрисидаги қарори Suzuki`нинг 2011 йилда имзоланган икки томонлама шартнома шартларининг Volkswagen томонидан бузилиши юзасидан шикояти Халқаро савдо палатаси арбитраж суди қарори билан қондирилганидан сўнг қабул қилинди. 2011 йилда немис компанияси япон ишлаб чиқарувчисининг 19,9 фоиз акцияларини сотишдан бош тортган эди.
Маълумот ўрнида, 2009 йил декабрь ойида Suzuki ва Volkswagen компаниялари ҳамкорлик қилишга келишиб олган эди. Бироқ шартнома кутилган самарани бермади ва томонлар ўртасида турли келишмовчиликлар вужудга кела бошлади. Suzuki Volkswagen`ни шартнома шартларини бузганликда, унга технологияларни етказмаганликда айблади. Шунингдек, япон компанияси вакиллари немислар уларни ўзининг бўлинмаси сингари бошқармоқчи бўлганини ҳам айтиб ўтди.