Жаҳон | 15:15 / 30.08.2015
10768
1 дақиқада ўқилади

Туркия президенти фуқаро қўлидан сигаретни олиб, тавба қилишга чақирди

Туркия президенти Режеп Тайип Эрдоган жума намозини ўқиб бўлгандан сўнг фуқаролардан бирининг қўлидан сигаретни олиб, уни тавба қилишга чақирди. Президент ва фуқаро ўртасида қуйидагича суҳбат бўлиб ўтди:

Эрдоган: “Ё Аллоҳ, мана шу муқаддас жума куни сигаретни ташламан”, – деб айт.
Фуқаро: ИншаАллоҳ.
Эрдоган: ИншаАллоҳ. “ИншаАллоҳ” нима маънони англатади? “Агар Аллоҳ хоҳласа”. Аллоҳ нимани хоҳлайди? Яхшиликни. Аллоҳ ёмонликни хоҳламайди. Рамазонда ҳам чекасизми?
Фуқаро: Йўқ.
Эрдоган: Демак, бу қийин иш эмас.