Жаҳон | 01:11 / 30.08.2015
2142
1 дақиқада ўқилади
Ульяновскдаги тергов изоляторидаги ёнғинда ҳалок бўлганлар сони 4 кишига етди
Россиянинг Ульяновск шаҳрининг марказида жойлашган 1-сонли тергов изоляторида чиққан ёнғин бартараф этилди, деб хабар бермоқда “Газета.Ru” нашри.
Турли маълумотларга кўра, ёнғин оқибатида 4 тадан 5 тагача одам ҳалок бўлган. Айни пайтда вайроналарни тозалаш ишлари кетмоқда.
Тергов изоляторидан 33 маҳбус ва Жазони ижро этиш федерал хизматининг икки нафар ходими эвакуация қилинди. Воқеа жойига Москвадан махсус комиссия ҳамда Ульяновск вилояти губернатори Сергей Морозов йўл олди.