WT: АҚШ Россиянинг Сурия масаласини ҳал қилишдаги етакчилик қилишига кўнмоқда
Москва Суриядаги вазиятни тартибга солиш бўйича халқаро дипломатия марказига айланмоқда, деб ёзмоқда Washington Times нашри.
28 август куни Москвада АҚШнинг Сурия бўйича махсус вакили Майкл Ратни ва россиялик дипломатлар билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашув натижаларига кўра АҚШ Давлат департаменти қарашлардаги тавофутларга қарамасдан, Москва билан Сурия масаласи бўйича ҳамкорликни давом эттиришга умид билдиришини маълум қилди.
Washington Times нашри Вашингтон “Москва Сурия билан боғлиқ барча масалаларни ҳал қилишда марказий ўйинчи бўлишига” кўникаётгани ҳақида хулоса чиқармоқда. Кремль бунинг учун барча фаол дипломатик саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда, деб таъкидламоқда нашр.
Охирги маҳал Москвага Яқин Шарқ давлатларидан бир қатор расмий шахслар, шу жумладан Сурия мухолифатининг вакиллари ҳам ташриф буюрдилар. Яқинда Иордания қироли Абдуллоҳ II Путин билан учрашуви чоғида Россиянинг тутган ўрни “қарама-қарши томонларнинг музокаралар столи атрофида яқинлашиши учун ҳаётий зарурат эканлигини” таъкидлаб ўтган эди.
Шу билан бирга Россияда Сурияда тартиб ўрнатиш бўйича ўз муносабатини ҳимоя қилиш учун барча имкониятлар мавжуд, деб ёзмоқда нашр. Нашрнинг фикрича, бу Москванинг Башар Асад тартибининг тарафдори – Эрон билан ишончли музокарачи сифатида мустаҳкамланиб бораётган нуфузи билан боғлиқ бўлмоқда.