Жаҳон | 08:53 / 30.08.2015
2392
1 дақиқада ўқилади

Хабаровск ўлкасида 125 тонналик траулердаги ёнғин ўчирилди

Россиянинг Хабаровск ўлкасидаги “Советская Гавань” портида 27 август кечки пайт “Мыс Елизаветы” балиқчилик траулерида чиққан ёнғин 29 август куни ўчирилди, деб хабар бермоқда Россия ФВВ минтақавий бошқармаси.

27 август куни кечки пайт балиқни қайта ишлаш цехида траулерда ёнғин чиққан. Кема бортида 125 тонна дизель ёқилғи бўлган. Траулер қўшни Бяудэ бухтасидаги утиллаштирилган кемалар тураргоҳи ҳудудидаги қумли саёзликка олиб чиқилган. Траулерни ўчиришда Ми-8 вертолёти, Россия Тинч океани флотининг иккита катери ва буксири иштирок этди.

Ёнғин 29 август куни ўчирилди. Нефть маҳсулотлари оқиб кетмаган. Бироқ ёқилғининг оқиб кетишининг олдини олиш мақсадида кема атрофида ёқилғининг сизиб чиқиб кетишига қарши тўсиқлар қўйиб чиқилди. Барча ишлар якунлангандан кейин траулердаги ёқилғини тортиб, олиб чиқиб кетиш режалаштирилмоқда. Прокуратура воқеа юзасидан текширув олиб бормоқда.