“Газпром” ва УЕФАнинг Чемпионлар Лигасидаги шартномаси яна уч йилга узайтирилади
“Газпром-Германия” компаниясининг жамоатчилик билан алоқалар бўйича директори Буркхард Вельки “Газпром” ва УЕФАнинг Чемпионлар Лигасида ҳомийлик қилиш бўйича шартномаси 10 кун ичида имзоланишини маълум қилди.
“Чемпионлар Лигаси шартномаси уч йилга, 2017/2018 йиллардаги мавсум охиригача узайтирилади. Томонлар орасида барча деталлар келишиб олинди ва биз фақат жаноб Алексей Миллернинг шартнома остида имзо қўйишини кутмоқдамиз. Айтиш мумкинки, битим тузишимизга бир қадам қолмоқда. Фикримча, бу 10 кундан кўп вақтни олмайди”, деб айтмоқда Вельки.
“Кўришимизча, шартнома Чемпионлар Лигасининг ўтган мавсумининг охирида тугаганига қарамай, жорий мавсумда “Газпром” бренди мусобақанинг расмий маҳсулотида тақдим қилинган”, деб қўшимча қилди Вельки.
“Газпром” 2012 йилдан Чемпионлар Лигасининг расмий ҳомийси ҳисобланади. Амалдаги шартноманинг муддати 2014/15 йиллардаги мавсумдан кейин якунланган эди.