Жаҳон | 16:43 / 31.08.2015
3636
1 дақиқада ўқилади
Афғонистон армияси 1 кун ичида 70 нафарга яқин жангарини йўқ қилди
Афғонистон армияси томонидан ўтказилган махсус ҳарбий амалиёт давомида 70 нафарга яқин жангари ўлдирилди, шунингдек, 8 нафар афғон аскари ҳалок бўлди. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазирлиги маълумоти асосида Синьхуа агентлиги хабар берган.
"Амалиётлар давом эттирилган охирги кун ичида турли ҳудудларда 70 нафар атрофидаги жангари ўлдирилиб, 43 нафари жароҳатланди. Улардан бири асирга олинди. Шунингдек, Афғонистон армиясининг 8 нафар аскари ҳалок бўлди", дейилади вазирлик хабарида.
Қайд қилинишича, бу амалиёт натижасида жангариларга тегишли бўлган озиқ-овқат ва қурол-яроғ омборлари эгалланган.
Айни вақтда аҳолини "Толибон" жангариларидан муҳофаза қилиш мақсадида ҳарбий амалиётлар давом эттирилмоқда.