Жаҳон | 23:12 / 31.08.2015
33829
1 дақиқада ўқилади
Эронда 10 ёшли қиз ва 14 ёшли ўсмирнинг тўйи интернет фойдаланувчиларини карахт аҳволга солди
Эронда 14 ёшли ўсмир 10 ёшли қизга уйланди. Vesti.Az нинг маълум қилишича, ёшларнинг ота-оналари уларнинг тўйларини 14 августда ўтказиб беришди.
Барча никоҳлардаги каби жуфтлик тўй фотосессиясига тушди. Келинга ҳаддан зиёд макияж ва косметика қилингани учун у ўзининг ёшидан анча катта кўринган.
Қайд этиш жоизки, Эрон қонунчилигига кўра қизлар оталарининг розилиги билан 13 ёшдан турмушга чиқишлари, ўғил болалар эса 15 ёшдан уйланишлари мумкин.
Эрон ОАВлари маълумотларига кўра, Эронда 2010 йилда 10-14 минг бола-ўсмирлар турмуш қурган.
Қуйида шу тўйда олинган фотолавҳалар келтирилган.