Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 19:49 / 31.08.2015
2369
1 дақиқада ўқилади
Испаниядаги фейерверклар заводида портлаш содир бўлди
Испаниянинг шимоли-шарқидаги Сарагоса ҳудудида жойлашган фейерверклар заводида портлаш содир бўлди. Оқибатда 4 киши оғир жароҳат олди, яна 4 киши бедарак йўқолди. Бу ҳақда қутқарув хизмати вакилларига иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги хабар берди.
Қутқарув хизматлари портлаш нима сабаб содир бўлганини аниқлай олмаяпти. Заводда фейерверклар ва гугурт ишлаб чиқарилган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш