Жаҳон | 17:38 / 31.08.2015
2655
1 дақиқада ўқилади

Кличко Рада биноси олдидаги намойиш вақтида 1 киши ҳалок бўлгани ҳақида маълум қилди

Киев шаҳри мэри Виталий Кличко Украина парламенти биноси олдида тўпланган намойишчилар томонидан граната орқали портлаш амалга оширилишидан кейин жароҳатланганлардан бири вафот этгани ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда 112 Украина нашри хабар берган.

"Мендаги маълумотларга кўра, Рада олдидаги тўқнашув туфайли ҳалок бўлган бор", деб айтди Кличко.

Баъзи манбаларга кўра, портлаш натижасида ҳалок бўлганлар сони 1 кишидан ортиқроқни ташкил этади.

Охирга хабарларга кўра, намойишчиларни тарқатиш учун ҳаракат қилаётган ҳуқуқ-тартибот ходимларининг 100 нафардан ортиғи портлаш туфайли жароҳатлангани, улардан 4 нафарининг аҳволи ўта оғирлиги хабар қилинганди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш