Спорт | 07:08 / 31.08.2015
2684
1 дақиқада ўқилади
Мария Шарапова жароҳати туфайли АҚШ очиқ чемпионатида иштирок этмайдиган бўлди
Россиялик теннисчи Мария Шарапова жароҳати АҚШ очиқ чемпионатини ўтказиб юборадиган бўлди. Бу ҳақда теннисчи ўзининг Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида айтиб ўтди.
Россиялик теннисчини ўнг оёғидаги жароҳати ташвишлантирмоқда.
“Афсуски, мен АҚШ очиқ чемпионатида иштирок эта олмайман. Мен бу мусобақада ўйнаш учун барча уринишларни қилиб кўрдим, бироқ тикланиб олишим учун вақт етмади. Ўзимнинг мухлисларимга бир неча ҳафтадан кейин Осиё сериясида кортга қайтишимни маълум қилмоқчиман. Мен соғайиб, бу йилни яхши якунлай олишимга умид қиламан”, деб ёзмоқда Шарапова.