Миср ўз ҳудудида газ захираларини аниқлагач, газ импорт қилишни тўхтатди
Миср Ўрта Ер денгизининг ўз қирғоқларига яқин ҳудудидаги шельефларда улкан миқдродаги газ захиралари борлигини аниқлагач, 5 йил давомида газ импортини тўхтатиб туришини маълум қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берган.
Миср нефть ва минерал ресурслари вазирлигининг расмий вакили Хамд Абдулазизнинг айтишича, янги газ захиралари 1967 йилдан кейин аниқланган энг йирик манба бўлиб, бу ердаги газ Мисрни камида 10 йил давомида табиий газ билан таъминлай олади.
"Бу бизга бошқа давлатлардан газ сотиб олмаслигимизга имкон беради", дейди вазирлик вакили.
Қайд этилишича, бу захираларнинг очилиши Исроил бозорига таъсир қилади. Бироз олдинроқ, Миср Исроилнинг "Левиафан" конларидан газ импорт қилишни режалаштираётганди.
Бироз олдинроқ, Миср қирғоқлари яқинида Ўрта Ер денгизида йирик табиий газ кони топилгани хабар қилинганди.