Ўзбекистон | 12:21 / 31.08.2015
4527
1 дақиқада ўқилади

Ўзбек олимлари дори аллергияси келиб чиқиш хавфини башорат қилиш усулини таклиф қилишди

Ўзбекистонлик тиббиёт ходимлари З.Мавлянов, И.Мавлянов, Л.Даминова ва А.Аширметов дори аллергияси келиб чиқиш хавфини башорат қилиш усулини таклиф этишди.

Бу усул тиббиёт, айнан, фармакотерапия ва аллергология соҳасида фойдаланиш учун мўлжалланган. Дори моддаларига аллергия юзага келиши хавфини башорат қилиш усули аллергологик анамнезни текширишни, уни балл системаси бўйича баҳолашни ва баллар сонини ҳисоблашни ўз ичига олади.

Муаллифлар ушбу таклиф этилган усулга патент олиш учун № ИАП 2015 0231 рақамли талабнома топширишган.