Спорт | 18:54 / 31.08.2015
3933
1 дақиқада ўқилади
"Первый канал" ва ВГТРК Евро-2016 саралашини трансляция қилиш ҳуқуқидан маҳрум бўлди
УЕФА Россиянинг "Первый канал" ва ВГТРК телеканалларидан Евро-2016 турнири учун саралаш ўйинларини трансляция қилиш ҳуқуқини олиб қўйди.
"Бунга қандайдир тўловларнинг амалга оширилмагани сабаб қилиб кўрсатилган. Шуниси аниқки, Россия ва Швеция ўртасидаги учрашув бу телеканаллар орқали эфирга узатилмайди.
Агар тўловлар амалга оширилса, УЕФА ўйинларни трансляция қилиш ҳуқуқини қайтариб бериши мумкин", дейилади ТАСС нашрида.
Маълумот учун, Россия ва Швеция ўртасидаги учрашув 5 сентябрь куни «Открытие-Арена» ўйингоғида бўлиб ўтади. Саралаш доирасидаги яна бир учрашув эса сафарда, 8 сентябрь куни Лихтенштейнга қарши ўтказилади.