Жаҳон | 21:57 / 31.08.2015
3757
1 дақиқада ўқилади

Путиннинг Хитойга ташрифи давомида 30 га яқин икки томонлама шартнома тузиш режалаштирилмоқда

2-3 сентябрь кунлари Россия президенти Владимир Путиннинг Хитойга ташрифи давомида 30 га яқин икки томонлама шартнома тузиш режалаштирилмоқда, деб маълум қилди журналистларга Путин ёрдамчиси Юрий Ушаков.

Президент ёрдамчиси Россиянинг Хитойдаги делегацияси анчагина катта бўлишини айтмоқда. Делегация таркибига Россия президенти маъмурияти раҳбари Сергей Иванов, бош вазир ўринбосарлари Игорь Шувалов, Ольга Голодец, Дмитрий Рогозин, ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, транспорт вазири Максим Соколов, энергетика вазири Александр Новак, мудофаа вазири Сергей Шойгу киради. Бундан ташқари, Хитой томони билан музокараларда Россия бизнеси вакиллари, жумладан "Роснефть" раҳбари Игорь Сечин, "Газпром" президенти Алексей Миллер, бизнес-омбудсмен Борис Титов, ВЭБ раҳбари Владимир Дмитриев, Россия тўғридан-тўғри инвестициялар фонди раҳбари Кирилл Дмитриев, ВТБ президенти Андрей Костин, "Росатом" раҳбари Сергей Кириенко ва тадбиркор Геннадий Тимченко ҳам иштирок этади.