Қорақалпоғистоннинг Амударё туманида қишлоқ шифохонаси биноси таъмирланди
Ўзбекистон мустақиллигининг 24 йиллиги байрами арафасида Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманидаги Қипчоқ овулида қишлоқ шифохонаси биноси мукаммал таъмирланиб, фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда УзА хабар берган.
Бутунлай янги қиёфа касб этган шифохона биносида 2 миллиард 400 миллион сўмликдан ортиқ қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, замонавий асбоб-ускуналар, ташхис аппаратлари билан жиҳозланди.
"Мукаммал таъмирдан сўнг шифохонамиз ғоят кўркам ва чиройли кўринишга эга бўлди. Кенг ва ёруғ, озода хоналарда шифокор ва беморлар учун барча шароит яратилган. Замонавий тиббий ускуналарда беморларга ташхис қўйиш ва даволаш имконияти янада кенгайди", – дейди шифокор Гулора Абдуллаева.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Б.Янгибоев сўзга чиқди.