Саудия Арабистонида сайловларда иштирок этиш учун бор-йўғи 16 аёл рўйхатдан ўтди
Саудия Арабистонида сайловларда иштирок этиш имкониятига эга бўлиш учун бор-йўғи 16 аёл рўйхатдан ўтди, деб хабар бермоқда The Jerusalem Post нашри.
Аёллар илк бор овоз бериш ҳуқуқига эга бўлдилар.
Айни пайтда декабрда бўлиб ўтадиган маҳаллий сайловларда иштирок этиш учун 16 аёл рўйхатдан ўтди. Бу мамлакатнинг сайлов бериш ҳуқуқига эга бўлган жами аҳолисининг бор-йўғи 0,0000079 фозини ташкил қилади.
Нашрнинг қайд қилишича, шариатнинг қатъий қонунлари аёлларнинг бундай кам миқдорда рўйхатдан ўтишига таъсир кўрсатган бўлиши мумкин.
Мамлакатда сайлов қилиш ҳуқуқига бир нечта ўзгартиришлар киритилди. Аёллар эндиликда нафақат овоз бериш, балки сайловларда иштирок этиш имкониятига ҳам эга бўлдилар.
70 га яқин аёл маҳаллий даражадаги сайловларда иштирок этиш, яна 80 нафари сайловолди кампанияларини ташкил этишни режалаштиришган.