Жаҳон | 09:18 / 31.08.2015
3221
1 дақиқада ўқилади
Саудия Арабистонидаги ёнғиндан жабрланганлар сони 259 кишини ташкил этмоқда
30 август куни Саудия Арабистонининг Ал-Хубар шаҳридаги Saudi Aramco давлат нефть компаниясининг ходимлари яшайдиган Радиум турар жой мажмуаси 1-қаватида содир бўлган ёнғин туфайли 10 киши ҳалок бўлган. Ёнғин натижасида жароҳат олиб, шифохонага олиб борилганлар сони эса 259 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Саудия Арабистони фуқаролик муҳофазаси агентлигига асосланиб, Рейтер нашри хабар қилган.
Қайд этилишича, қурбон бўлганларнинг 5 нафар хорижликлардир. Улардан 3 нафари канадалик, яна 2 нафари Покистон ва Нигерия фуқаролари бўлган.
Бундан олдинги хабарларда бу ёнғин туфайли 10 киши ҳалок бўлгани ва 219 киши жароҳатлангани маълум қилинганди.