Жамият | 18:29 / 31.08.2015
3925
1 дақиқада ўқилади
Украина-Россия чегарасида ИШИДнинг 7 нафар чеченистонлик тарафдори қўлга олинди
Россиянинг Украинага ўтадиган чегара зонасида чеченистонлик 7 киши қўлга олинди. ТАСС агентлигининг туман ҳуқуқ-тартибот ходими Ваха Геремеевга таяниб берган маълумотига қараганда, улар ИШИД таркибига қўшилиш учун Сурияга йўл олгани аниқланган.
Қўлга олинганлар ичида ҳомиладор аёл бўлган. Уларнинг барчаси республика ҳудудига қайтариб олиб келинган.
Бу шахсларнинг йўқолиб қолгани борасида ота-оналари тегишли идораларга хабар беришган. Қидирув натижасида улар чегара ҳудудида топилди.
Воқеа юзасидан жиноий иш қўзғатилган.