Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 15:11 / 31.08.2015
2944
1 дақиқада ўқилади
Уссуриядаги ҳайвонот боғида 27 жонивор чўкиб кетди
Россиядаги Уссурия ҳайвонот боғида сув тошқини кузатилди ва натижада 27 та жонивор сувга чўкиш натижасида ҳалок бўлди. Улардан 6таси қуён ва 2таси денгиз чўчқаси бўлган. Шунингдек, ҳодиса қурбонлари орасида буғу, енот ва тўтиқушлар ҳам борлиги айтилган.
Ҳайвонот боғи директори Екатерина Зотованинг айтишича, бу ҳудудда жами 98 жонивор сақланган, сув тошқинидан кейин улардан 71тасигина омон қолган.
Унинг қайд этишича, тирик қолган жониворларнинг аксари ҳам ўзини яхши ҳис қилмаяпти. Жониворлар шамоллаб қолишган бўлиши мумкин.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш