Виталий Денисов: "Локомотив" президенти футболчиларга “Российские железные дороги”нинг янги раҳбарини таништирди
Москванинг “Локомотив” футбол жамоаси президенти Ольга Смородская жамоа футболчиларига “Российские железные дороги” (РЖД) ОАЖнинг янги раҳбари Олег Белозёровни таништирди. Бу ҳақда журналистларга “Локомотив”нинг ўзбекистонлик ўйинчиси Виталий Денисов маълум қилди.
Белозёров ўтган ҳафтада РЖД президенти лавозимига компанияга 2005 йилдан бери раҳбарлик қилган Владимир Якуниннинг ўрнига келди. 30 августда “Локомотив” ўз майдонида “Краснодар”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
“Ольга Юрьевна бизга Белозёровни таништирди. Белозёров бизга бир нечта илиқ сўзлар айтди. Ўйлайманки, биз у билан суҳбатлашишимизга яна имкон бўлади. Биз янги раҳбарни ўйинларимизда кўпроқ кўришимизга умид билдираман. Белозёровнинг айтишича, бугунги ўйин унга ёқди”, деб айтмоқда Денисов.