Жаҳон | 09:55 / 31.08.2015
4963
1 дақиқада ўқилади

WP: АҚШ хакерлик ҳужумлари туфайли Хитойга санкциялар қўллаши мумкин

Оқ уйда Хитой билан муносабатлар бўйича баъзи жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан санкциялар жорий этишга тайёргарлик кўрилмоқда. Бунга хитойлик номаълум шахслар томонидан АҚШда хакерлик ҳужумлари содир этаётгани сабаб бўлиши мумкин.

Washington Post нашрида ёзилишича, кейинги 2 ҳафта ичида бу бўйича расман қарор қабул қилинади.

АҚШ ҳукумати ва давлат департаменти бу хабарга изоҳ билдирмаган.

Қайд этилишича, бу тақиқлар АҚШ кадрлар агентлигига амалга оширилган ҳужум эмас, АҚШ разведкасига амалга оширилган хакерлик ҳужуми туфайли қўлланади.

Бундан олдинроқ, АҚШ президентлигига номзодлардан бири Ҳиллари Клинтон Хитойни АҚШда нимаики ҳаракатланаётган бўлса, барчасини тўхтатишни ният қилганликда айблаганди.