Спорт | 07:19 / 31.08.2015
2350
1 дақиқада ўқилади

Хавьер Эрнандес “Манчестер Юнайтед”дан “Байер”га ўтадиган бўлди

“Манчестер Юнайтед”нинг Чичарито тахаллусли мексикалик ҳужумчиси Хавьер Эрнандес ўз фаолиятини Германияда давом эттирадиган бўлди. Маълумотларга кўра, 27 ёшли футболчи “Байёр” сафида тўп суради. Футболчининг янги жамоага ўтиши келишиб олинган ва бу ҳақда расман 31 августда эълон қилинади.

Чичарито ўтган мавсумни “Реал”да ижара асосида ўтказди. Ҳужумчи “қаймоқ ранглилар” таркибида 33 та ўйинда (шундан 12 тасида асосий таркибда) иштирок этиб, 9 та тўп муаллифига айланди. Ёзда мексикалик футболчи “МЮ”га қайтиб келди ва янги мавсумда бор-йўғи 23 дақиқа давомида майдонда ҳаракат қилди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш