Афғонистонлик дин пешволари Толибонга қарши курашда жипслашмоқда
Афғонистон дин пешволари мамлакат ҳудудида тинч аҳолини ўлдираётган Толибон жангариларининг хатти-ҳаракатларига қаттиқ норозилик билдирмоқда.
Август бошида Кобулда уюштирилган террорчилик актлари 70 кишини ҳаётдан олиб кетди. Бу ҳолат дин пешволарининг кескин норозиликларига сабаб бўлди.
Кўплаб таниқли диний уламолар бу борада чиқишлар қилишди ва Толибонга қарши курашда дин кучини ишга солишга чақиришди.
Жумладан, Толибон раҳбари Мулла Ахтар Муҳаммад Мансур ўзини иймонлилар етакчиси деб эълон қилгани дин олимларида саволлар уйғотмоқда.
“Инсонлардан яшириниб юрган одам бундай деб эътироф этиши мантиққа мос келмайди”, - деди уламолардан бири маҳаллий телеканалга берган интервьюсида.
Майдон Вардак уламолар кенгаши раиси Мулвий Азизурраҳмон Содиқийнинг таъкидлашича, диндорлар тўлалигича ҳукуматни ва қўшинларни қўллаб-қувватлайди, ахир улар мамлакатда тинчлик ўрнатиш йўлида ҳаракат қилмоқда.