Bloomberg: рубль курсининг нефтга боғлиқлиги 2003 йилдан бери максимум кўрсаткичига эришди
Нефть нархи ва рублнинг бошқа валюталарга нисбатан курси ўртасидаги боғлиқлик 2003 йилдан бери ўзининг максимум кўрсаткичига эришди, деб хабар бермоқда Bloomberg ахборот агентлиги.
Кўрсактичлар ўртасидаги боғлиқлик 82 фоизга етди ва яқин орада жуда юқори қийматда тўхтайди, деб таъкидламоқда агентлик. Нефть нархлари рубль курси динамикасини белгиловчи асосий омил бўлиб қолмоқда.
Нефть котировкаларининг пасайиши ортида рубль курси 4 ойдан бери пастламоқда. Август натижаларига кўра Brent нархи 6,4 фоизга камайгани ҳолда рубль АҚШ долларига нисбатан 8,1 фоизга ўз мавқеини йўқотди.
Сентябрь ойида рубль учун АҚШ ва Хитойдаги омиллар муҳим бўлиб қолади. АҚШ Федерал захира тизимининг қайта молиялаш ставкасини ошириши нефть нархларининг даражасига бевосита таъсир қилиши мумкин, чунки нефть котировкалари АҚШ долларига боғланган. Хитой иқтисодиётининг секинлашиши эса нефть талабига салбий таъсир кўрсатади.