Жаҳон | 14:34 / 01.09.2015
2221
1 дақиқада ўқилади
Будапешт вокзали поездга муҳожирлар ҳужум қилгани сабабли эвакуация қилинди
Полиция Будапештдаги Келети вокзалида кириб келаётган ва чиқиб кетаётган поездлар ҳаракатига муҳожирлар тўдаси ҳалал бергани сабабли эвакуация олиб бормоқда, дея хабар бермоқда ғарб оммавий ахборот воситалари.
Бу қарор 500га яқин муҳожир Венага йўл олаётган поездга чиқиб олиш учун оммавий ҳаракат қилганидан сўнг қабул қилинди. Маълумотларга кўра, муҳожирлар полицияга қаршилик кўрсатмасдан, фақат шовқин солишмоқда.
Аввалроқ Австрия полицияси сешанба,1 сентябрьга ўтар кечаси Венгриядан Австрияга иккита поездда 3,6 минг ноқонуний муҳожир ўтиб келганини маълум қилган эди. Бу бутун йил давомида Австрияга бир тунда кириб келган рекорд даражадаги қочқинлар сонидир.