Спорт | 16:51 / 01.09.2015
4132
1 дақиқада ўқилади
"Челси" "Нант" ҳимоячиси Жилобожини ўз таркибига қўшиб олди
Франциянинг "Нант" жамоаси ўзининг сенегаллик футболчиси Папи Жилобожини Лондоннинг "Челси" жамоасига трансфер қилгани ҳақида хабар берди.
Хабарда айтилишича, бу ҳимоячи лондонликлар билан 4 йиллик шартнома имзолаган.
2013 йилдан буён нантликлар шарафини ҳимоя қилиб келган бу 26 ёшли футболчи Франция чемпионатида "Нант" сафида 59 ўйин ўтказган ва 3та голга муаллифлик қилганди.
Қайд этиш жоизки, "Челси" жамоаси янги мавсумни айнан ҳимоядаги камчиликлар, Терри ва Ивановичнинг яхши спорт формасида эмаслиги туфайли муваффақиятсиз бошлади. Айни пайтда жамоа 4 турдан кейин 4 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалида 14 ўринда турибди.