Спорт | 00:58 / 01.09.2015
4177
1 дақиқада ўқилади

Чичарито “Байёр”га, Роланду “Марсель”га ўтди

Ёзги трансфер ойнасининг ёпилишига саноқли дақиқалар қолганда Европа футболида бир қатор трансферлар амалга оширилмоқда.

“Порту” ҳимоячиси Роланду ўз фаолиятини “Марсел”да давом эттирадиган бўлди. 30 ёшли португалиялик француз клуби билан 3 йиллик шартнома имзолади.

Шунингдек, “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Хавер Эрнандес (Чичарито) Леверкузеннинг “Байер” клуби билан 2018 йилнинг ёзигача мўлжалланган шартномани имзолади. Аввалроқ 27 ёшли футболчи “Байёр”га 16 млн еврога тушиши, маоши эса йилига 3,5 млн евро ва қўшимча бонусларни ташкил қилиши маълум қилинганди.