Дворкович: Россия нефть қазиб олиш ҳажмини оширмайди
Россия жорий нархларда нефть қазиб олишга инвестицияларни кўпайтириш ниятида эмас. Бу ҳақда Россия бош вазири ўринбосари Аркадий Дворкович маълум қилди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.
“Нефтнинг ҳозирги нархларида табиийки қийин борилувчи конлар, алоҳида янги лойиҳаларга инвестициялар ҳажми камаяди ва бу ўз ортидан йўқ деганда кўпаймасликка олиб келади. Балки у камаймаслиги ҳам мумкиндир, бироқ кичкина пасайишнинг доимо имкони бор, бироқ кўпайиши даргумон” деб айтди Дворкович.
Шу билан бирган Россия нефть олиш ҳажмини камайтиришни истамаяпти. Бу ҳақда ҳукумат инвесторларга айтмоқда.
“Нефть нархи узоқ вақт паст даражада давом этса, аввалгидек бўлганидек, нефть қазиб олишда ҳам пасайиш бўлиши мумкин. Бироқ шунга қарамасдан, нефть қазиб олишда қандайдир пасайишларни кўрмаяпман”, деб қўшимча қилди Дворкович.