Ҳужжатлар вақтида расмийлаштирилмагани учун "Реал" Де Хеани трансфер қилишда омадсизликка учради
Ёзги трансферлар давомида энг кўп шов-шувларга сабаб бўлган Давид де Хеанинг "МЮ"дан "Реал"га ўтиш масаласи якунда муваффақиятсиз равишда амалга ошди.
Нашрларда ёзилишича, "Манчестер Юнайтед" футболчини трансфер қилишда ФИФА TMS тизими бўйича барча мажбуриятларини ўз вақтида бажарган. Лекин "Реал" дарвозабонни Ла Лига қайдномасидан ўтказишга улгурмаган.
Натижада, Давид де Хеанинг трансфер ҳуқуқи "Реал"га ўтган, аммо мадридликлар уни қишки трансферлардан кейингина Испания чемпионати ўйинларига тушириши мумкин бўлади.
Испаниядаги As нашри бунда "Манчестер Юнайтед"ни айблаб чиққан бўлса (факс ўз вақтида Ла лигага юборилмаган), инглиз матбуоти трансферни сўнгги кунгача чўзиб келган "Реал"ни айбдор қилмоқда.
Бундан олдинроқ, “Реал” Де Хеага 25 млн евро тўлаши ва қўшимча сифатида Навасни бериши хабар қилинганди.