Спорт | 12:29 / 01.09.2015
2437
1 дақиқада ўқилади
«Интер» Ляйични ижарага олгани ҳақида эълон қилди
Римнинг "Рома" жамоасининг босниялик яримҳимоячиси Адам Ляйич Италиянинг бошқа бир жамоаси "Интер" сафига ўтди. Бу ҳақда "нераззурилар"нинг расмий сайтида хабар берилган.
Хабар қилинишича, 23 ёшли ушбу футболчи 1 йил давомида "Интер" сафида ижара асосида ҳаракат қилади.
Маълумот учун, Италиядаги фаолиятини "Фиорентина"да бошлаган Ляйич 2014 йилда "Рома"га ўтган ва 32 ўйинда 8та гол уриб, 2та голли пас узатган.