Ўзбекистон | 12:00 / 01.09.2015
5451
1 дақиқада ўқилади
Жиззахда ҳайдовчилар ўртасида “йўл бермаслик” туфайли муштлашув келиб чиқди
Жиззахда ҳайдовчилар ўртасида “йўл бермаслик” туфайли муштлашув келиб чиқди. Бу ҳақда “На посту” нашри ёзмоқда.
Айтилишича, ака-ука Эмин ва Амин “Жигули” машинасида MAN юк ташувчи машинасини қувиб ўтишган. Қувиб ўтиш тор жойда амалга ошгани учун бу юк машинаси ҳайдовчисига қийинчилик туғдирган.
Юк машинаси ҳайдовчисининг норози қиёфасини кўрган Эмин укасига машинани тўхтатишни буюриб, юк машинасининг ҳайдовчиси ва унинг ёрдамчиси билан даҳанаки жангга киришиб кетган.
Ака-укалар уларни “йўл бермаслик”да айблаган.
Оғзаки жанжал муштлашувга ўтиб кетган. Бунинг натижасида ака-укалар воқеа жойига етиб келган ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан қўлга олиниб, жавобгарликка тортилган.