Жамият | 12:46 / 01.09.2015
2339
1 дақиқада ўқилади

"Манчестер Юнайтед" дарвозабони Андерс Линдегор "Вест Бромвич" билан 2 йиллик шартнома имзолади

"Манчестер Юнайтед"нинг иккинчи рақамли дарвозабони бўлган Андерс Линдегор Англиянинг бошқа бир жамоаси "Вест Бромвич" сафига йўл олди.

31 ёшли ушбу даниялик дарвозабон "қораялоқлар" сафига эркин агент сифатида ўтган.

Энди у 21 рақам остида ҳаракат қилади ва Бен Фостер ва Боаз Майхилл билан асосий таркибга кириш учун кураш олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдинроқ, "МЮ"дан Даррен Флетчер ва Жонни Эванс ҳам "Вест Бромвич" сафига ўтганди.