Иқтисодиёт | 12:53 / 01.09.2015
3236
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: АҚШ кибертаҳдидлар юзасидан Россия ва ХХРга қарши санкциялар жорий қилиши мумкин

АҚШ ўз корхоналарига киберҳужумлар уюштиришда гумон қилинаётган Россия ва Хитой жисмоний ва юридик шахсларига қарши иқтисодий чекловлар жорий қилиш масаласи устида ўйламоқда. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.

Шунга қарамай, таъкидланишича, ҳукумат бу борада ҳали бирор аниқ қарорга кела олгани йўқ. Боз устига, сентябрда кутилаётган ХХР раиси Си Цзиньпиннинг АҚШга ташрифи арафасида бундай санкцияларнинг жорий қилиниши ўзаро муносабатларга салбий таъсир ўтказиши мумкин.

Санкциялар ҳукумат серверларига ҳужумлар уюштирилган хакерларни назарда тутмайди. Чекловлар тижорий ташкилотлар фаолиятига кибермуҳит орқали аралашган шахслар ва корхоналарга қарши жорий қилиниши мумкин. Бу уларни АҚШ молиявий тизимига киришига тўсиқ бўлиши кутилмоқда.