Обама: Эрон билан келишув барбод бўлса, охирги имконият ҳарбий операция бўлиши мумкин
АҚШ конгресси томонидан Эрон ядровий дастури бўйича халқаро воситачилар “олтилиги” ва Эрон ўртасидаги келишув рад этилса, охирги ҳаракатлар варианти ҳарбий операция бўлиши мумкин, деб айтди АҚШ президенти Барак Обама Forward журналига берган интервьюсида.
“Агар келишув рад этилса, унда мантиқан, Эронга ядровий қуролга эгалик қилишга тўсқинлиқ қилмоқчи бўлсак, унда қандайдир лаҳзада охирги имконият ҳарбий операциялар бўлиши мумкин”, деб айтди Обама.
Президент бу унинг президентлиги пайтида эмас, бироқ кейинги президент маъмурияти пайтида бўлиши мумкинлигини таъкидлаб ўтди ва келишувни муҳокама қилганда бу омилни ҳисобга олишга чақирди.
Обама, шунингдек, бу келишув рад этилган тақдирда, “Хитой, Россия, Ҳиндистон ёки Япония бундан кейин ҳам Эронга нисбатан санкцияларни сақлаб қолади” деб умид билдириш ярамаслигига эътиборни қаратди.