Ўзбекистон | 19:51 / 01.09.2015
2889
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Чили ўзаро ҳамкорликнинг айрим жиҳатларини муҳокама қилди

2015 йилнинг 31 август кунида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги биносида Чилининг мамлакатимиздаги фавқулодда ва мухтор элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида жойлашган) Хуан Эдуардо Эгигурен қабул қилинди.

Ўзбекистон ТИВнинг матбуот хизмати хабар беришича, учрашув чоғида томонлар ўзаро алоқаларнинг бугунги ҳолати ва халқаро доиралардаги ҳамкорликлар масалалари бўйича муҳокама ўтказишган.

"Томонлар учрашув чоғида ҳудудий соҳалар бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди", дейилади хабарда.