Жаҳон | 09:09 / 01.09.2015
2873
1 дақиқада ўқилади

Порошенко: конституцияга тузатишларда Донбасснинг алоҳида мақоми кўзда тутилмаган

Украина президенти Пётр Порошенко конституцияга марказсизлаштириш масаласидаги тузатишларда Донбасснинг алоҳида мақоми кўзда тутилмаганини маълум қилди. Бу ҳақда “112 Украина” маълум қилди.

“Конституцияга тузатишлар лойиҳасида Донбасснинг алоҳида мақоми кўзда тутилмаган. Менинг фикримча, бу фақатгина муайян сиёсий кучларнинг сайловолди технологиялари учун қолип, конституцияга тузатишлар киритилиши, президентга қарши қора пиар ҳисобланади”, деб айтмоқда Порошенко.

Украина парламенти депутатлари конституцияга марказсизлаштириш тўғрисида тузатишлар қиритиш қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилганликларидан кейин парламент биноси ёнида тартибсизликлар бошланди. Охирги маълумотларига кўра, намойишчилар ва ҳуқуқ-тартибот муассасалари ходимлари ўртасидаги тўқнашувлар оқибатида 122 киши жароҳат олди, миллий гвардиянинг бир нафар жангчиси ҳалок бўлди.