Иқтисодиёт | 17:12 / 01.09.2015
4695
1 дақиқада ўқилади

Путин санкцияларнинг Россия ва Хитой муносабатларига ижобий таъсир кўрсатганлигини эътироф этди

Россия президенти Владимир Путиннинг фикрича, Россияга қарши Украина масаласи туфайли Ғарб давлатлари томонидан жорий қилинган иқтисодий ва сиёсий чекловлар Россия ва Хитойнинг иқтисодий муносабатларига ижобий таъсир ўтказиб, ўзаро алоқаларнинг мустаҳкамланишига туртки бўлди.

“Айрим Ғарб давлатлари томонидан жорий қилинган чекловлар Россия ва Хитой иқтисодий алоқаларига салбий таъсир ўтказмоқда деб ҳисобламайман. Аксинча, бу бизнинг миллий бизнесимизга Хитой билан яқиндан алоқага киришишга туртки бўлмоқда”, - унинг сўзларини келтиради Интерфакс агентлиги.
У, айниқса, энергетика соҳасидаги ҳамкорлик самарали ривожланаётганлигини алоҳида қайд қилиб ўтди.