Жаҳон | 14:16 / 01.09.2015
8230
1 дақиқада ўқилади

Қуёш тизимида Тожикистон сайёраси пайдо бўлди

Халқаро астрофизиклар жамияти Қуёш тизимидаги кичик сайёралардан бирини тожик олимларининг дунё астрофизикаси ва осмон жисмларини ўрганишга қўшга ҳиссасини ҳисобга олган ҳолда Тожикистон деб номлашга қарор қилди.

Бу ҳақдаги гувоҳномани Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон мамлакат Фанлар академияси президенти Фарҳод Раҳимийга топширди, дея сешанба, 1 сентябрь куни маълум қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.

Хабар берилишича, Тожикистон сайёраси Марс ва Юпитер оралиғида, Ердан 250 миллион километр, Қуёшдан эса 463 миллион километр масофада ҳаракатланади. Сайёра Қуёш атрофини ҳар беш йилда бир марта тўлиқ айланиб улгуради.

Айни пайтда Тожикистон сайёраси Ерга энг яқин масофада жойлашган бўлиб, тожик олимлари унинг физик ва кимёвий таркиби ва ундаги жараёнларни тадқиқ қилмоқда.