Сирдарёлик аёл ўйнаши билан тил бириктириб, эрини ўлдирди
Сирдарёнинг Янгиер туманида истиқомат қилувчи оилада юзага келган келишмовчилик оқибатида оила раҳбари ҳалок бўлди. Воқеа тафсилотлари “Постда” газетасида ёритилди.
Айтилишича, Мирали исмли шахс бир неча йилга чет элга кетган пайтида унинг рафиқаси Мактуба Сойиб исмли йигит билан топишиб қолган. Улар узоқ вақт учрашиб юришган.
Мирали чет элдан қайтиб келгач, Мактуба ўйнашига эрини ўлдириб, мол-мулкига эга чиқишни таклиф қилган. Рафиқасидан гумонсираб юрган Мирали бир куни қариндошининг тўйидан эртароқ чиқиб, уйига кириб келганида рафиқасини жазмани билан тутиб олган. Вазиятдан фойдаланган Сойиб ва Мактуба Миралини калтаклаб, ўлдиришган. Эртасига Мактуба ИИБга бориб, тунда номаълум шахслар унинг уйига бостириб кирганини ва эрини ўлдириб кетганини айтган.
Воқеа жойига етиб борган терговчилар суриштирув ишларидан сўнг аёлнинг ёлғон гувоҳлик берганини аниқлаб, унинг ўзини жавобгарликка тортган.
Воқеа юзасидан жиноий иш қўзғатилган.