Ўзбекистон | 11:51 / 01.09.2015
4678
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда машина ҳужжатларини сохталаштирган қаллоб қўлга олинди

Тошкентда машина ҳужжатларини сохталаштирган қаллоб қўлга олинди. Бу ҳақда “Огоҳ” газетасида чоп этилган ИИББ ЙҲХБ ҳисоботида айтилди.

Айтилишича, ЙПХ бригадаси ходимлари Яшнобод тумани Оҳангарон шохкўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келаётган Nexia автоуловини тўхтатишган. Ҳужжатлар текширилганда уларнинг қалбаки эканлигидан шубҳаланган осойишталик посбонлари ҳайдовчининг ҳужжатларини олиб, уни ИИББ ЭКМга текшириш учун жўнатишган.

ЭКМ хулосасига кўра, ЙПХ ходимларининг шубҳлари тасдиқланади. Ҳужжатларни қалбакилаштирган ҳайдовчи Навоий вилоятидан бўлгани хабар қилинди.