Ўзбекистон | 12:19 / 01.09.2015
3548
1 дақиқада ўқилади

Зарбдорлик улфатлар Бахмалдаги учта дўкондан 5.5 млн сўм ўғирлаб кетишди

Жиззах вилоятининг Зарбдор туманида истиқомат қилувчи уч нафар улфат Бахмал туманига йўл олиб, у ердаги дўконларга ўғирликка тушишди. Бу ҳақда “На посту” нашри хабар бермоқда.
Жасур, Нодир ва Бунёд исмли йигитлар ичкиликка муккасидан кетган ва ҳеч қаерда ишламаган. Кайфу-сафони давом эттиришга пуллари қолмаган улфатлар Бахмал туманига йўл олиб, у ерда дўконларга ўғриликка тушишган.

“Улар биринчи дўкондан 3 млн сўмлик, иккинчи дўкондан 1 млн сўмлик маҳсулот ўғирлашган, - дейди туман ИИБ терговчиси, капитан Фарҳод Бойтўраев. – Лекин бу ҳам камлик қилиб, учинчи дўконга тушишган ва у ердан 1.5 млн сўмлик маҳсулот олиб чиқиб кетишган. Жиноятчилар эртаси куни кечки пайт қўлга олинди”.