Жаҳон | 23:55 / 02.09.2015
15282
1 дақиқада ўқилади

“Қизалоқ ва маймоқ” (“Маша и Медведь”) мультсериали продюсери мультфильмнинг ёпилаётгани ҳақидаги ахборотни инкор қилди

“Қизалоқ ва маймоқ” (“Маша и Медведь”) мультфильми продюсери Дмитрий Ловейко лойиҳанинг ёпилиши ҳақидаги ахборотни инкор этди, деб хабар бермоқда “Дождь” телеканали. 

Бундан аввал ОАВларда мультсериалнинг сўнгги серияси чиқарилгани ва унинг ёпилиши ҳақида маълумот пайдо бўлган эди.

“Маълумотларни нотўғри тушунишган, қизишиб кетишибди. Мен икки ҳафта олдин “РИА “Новости” ахборот агентлигига интервью берганимда мультфильмнинг янги 3-мавсуми масаласи кўтарилган эди. Мен ресурслар йиғаётганимиз, ғояларни кўриб чиқаётганимиз, бироқ ҳозирча ҳеч нарса қабул қилмасликка қарор килганимизни айтган эдим. Кўринишича, мухбир гап пул ҳақида кетмоқда, деб ўйлаган. Мен ресурслар деганимда бу молиявий ресурсларни англатмайди”, деб айтмоқда Ловейко.

Унинг айтишича, мультсериал яратувчиларига касбий салоҳиятлар – мультсериал учун зарур бўлган тезликда ишлай оладиган одамлар етишмаяпти.