Жаҳон | 21:14 / 02.09.2015
2912
1 дақиқада ўқилади

АҚШда қурилишга инвестициялар рекорд даражага етди

АҚШда қурилишга инвестициялар охирги етти йил ичида максимал кўрсаткичга эришди. Wall Street Journal нашрининг ёзишича, АҚШ савдо департаментининг баҳолашича, жорий йилнинг июлида АҚШда қурилишга инвестициялар умумий ҳажми 1,083 трлн долларни ташкил қилди ва бу 2008 йил майидан бери рекорд даража бўлди. 

Бундай жадал ўсиш хусусий қурилишнинг ўсиши билан боғланмоқда. Экспертларнинг баҳолашича, АҚШнинг қурилиш сектори дунё бозорларидаги турбулентлик ортида иқтисодий ўсишни қўллаб-қувватлайди.